close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия мусулмонлари Путинга «уруш» эълон қилди – РФ да энг йирик норозилик намойиши тайёрланяпти

30 сентябрь куни, намоздан кейин мусулмонлар бутун Россия бўйлаб уруш ва сафарабрликка қарши норозилик намойиши ўтказиш учун тўпланмоқчи.

21 сентябрда эълон қилинган сафарбарлик ва урушга қарши турли миллат мусулмонлари умумроссия ҳаракати эълон қилинди.
"Восход Ислама" телеграм-каналида намойиш ташкилотчилари Шимолий Кавказ халқлари, жумладан татарлар, бошқирдлар, рус доғистонликлари, чеченлар "Бегуноҳ одамлар ҳалок бўлаётган Путин бошлаган жиноий урушни тўхтатиш учун курашишга қарор қилишган" деб ёзади.
Улар, шунингдек, сафарбарликни бекор қилишга интилади: "Мусулмонлар геноцидини тўхтатиш учун: гарчи Россиянинг барча аҳолиси орасида мусулмонлар атиги 20% бўлсада, мусулмонлар бу урушда ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг асосий улушини ташкил қилади".
Фаоллар мусулмонларни ҳаммага етакчилик қиладиган етакчи пайдо бўлишини кутмасликка чақирмоқда. Бундай ҳолда, полиция уни қўлга олади ва намойишлар "қулайди". Бироқ, ҳар бир мўмин ўзи қарор қабул қилиши ва норозилик билдириши мумкин. Бундай ҳолда, Кремлда "нима қилишни ва қаерга боришни кўрсатиб бериш" учун ресурслар етарли бўлмайди.
Ислом Россия Федерациясида иккинчи энг катта диндир. Мусулмонларнинг аниқ сони ҳали ҳам мунозарали масала бўлиб қолмоқда. Бундан 20 йил олдинги маълумотларга кўра, Россияда 14,5 миллионга яқин мусулмон халқлари яшаган. Бироқ, Россия Федерациясида 20 миллиондан ортиқ исломга эътиқод қилувчилар борлиги ҳақида далиллар мавжуд.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase